Актриса ва модель Дурдона Қурбонованинг расмларидан фирибгарлик йўлида фойдаланилаётгани аниқланди
Фирибгарлар «Photoshop» дастури орқали актриса ва модель Дурдона Қурбонованинг суратларини ўзгартириб, «Машҳур блогер ҳар куни Ўзбекистондаги оилаларга ёрдам дастурини ишга туширди» мазмунидаги сохта хабарларни тарқатишаётгани аниқланди. Қайд этилишича, ушбу маълумотлар тўлиқ ёлғон бўлиб, ҳақиқатга умуман мос келмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Айтиш керакки, ижтимоий тармоқларда фирибгарлик ҳолатлари тобора кўпайиб бормоқда. Айниқса, машҳур инсонларнинг фото ва видеоларига ишлов бериб, сохта хабарлар тарқатиш ҳолатлари кузатиляпти.

Фуқаролардан бундай хабарларга ишонмаслик, текширилмаган манбалардан олинган маълумотларни тарқатмаслик сўралади, дейилади хабарда.
Шунингдек, ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази фуқаролардан, агар ёлғон маълумотлар сабаб фирибгарлар қўлига пул ёки шахсий маълумотларини топширган бўлса, зудлик билан ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилишларини сўраган. Бундай ҳолатларга дуч келганлар 102 ёки 1102 қисқа рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин.
Фирибгарликка қарши курашиш учун ҳар бир фуқаро огоҳ ва диққатли бўлиши лозим. Текширилмаган хабарларга ишонмаслик ва ишончли манбалар орқали ахборот олиш жуда муҳим!
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг