АКТ хизматларининг ЯИМдаги улуши ошди

12:45 04 Январь 2023 Иқтисодиёт
846 0

иллюстратив фото

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) хизматларининг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)даги улуши 1,8 % ни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида 1,7 % ни ташкил этган эди.

Таққослаш учун, жорий даврда АКТ хизматларининг ЯИМдаги улуши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,1 % га ошган.

2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида ахборот ва алоқа соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони 2 423 тани ташкил этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?