Акмалжон Махмудалиев зиммасига Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажариш юклатилди
Фото: Архив сурат
Президентнинг тегишли Фармони билан Махмудалиев Акмалжон Азимжонович зиммасига Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажариш юклатилди.
Айни дақиқаларда Бош вазир Абдулла Арипов ҳамда Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков иштирокида Сирдарё вилоятида бўлиб ўтаётган йиғилишда мазкур фармон матни ўқиб эшиттирилган ва янги ҳоким жамоага таништирилган.
А.Махмудалиев кўп йиллар давлат идораларида меҳнат қилиб, катта тажриба тўплаган. Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими, Фарғона вилоятининг
Учкўприк тумани ҳокими, Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилоятининг собиқ ҳокими Мирзаев Ғофиржон Ғаниевич Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг