Акбар Жўраев мутлақ Осиё чемпиони!
Оғир атлетика бўйича Хитойда ўтаётган Осиё чемпионатининг сўнги баҳслари Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтмоқда. Эркаклар ўртасида -109 кг. вазн тоифасида кечган баҳслар спортчиларимизнинг бенефисига айланди.
Олимпиада чемпиони ва совриндори Акбар Жўраев яна бир бор юксак маҳорат кўрсатиб, барча йўналишда энг яхши кўрсаткичларни қайд этди (183, 223 ва 406 кг) ва 3 та олтин медални қўлга киритди. Ушбу дастурда Жўраевдан кейинги натижани кўрсатган бошқа бир вакилимиз Шарофиддин Амриддинов (181, 214 ва 295 кг) эса 3 та кумуш медаль билан тақдирланди.
Ушбу натижадан кейин терма жамоамиз ҳисобидаги медаллар 3 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронзага етиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринга кўтарилиб олдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг