Айтжан Халмаханов юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпион бўлди

Фото: МОҚ
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Айтжан Халмаханов юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпионати олтин медалини қўлга киритди. У 24 йиллик танаффусдан кейин мазкур спорт тури бўйича жаҳон чемпиони бўлган илк ўзбекистонлик спортчига айланди.
Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида -63 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган курашчи ҳал қилувчи беллашувда жанубий кореялик Чунг Хан-Жэни мағлубиятга учратишга эришди.
Бу сўнгги 24 йил ичида юнон-рум кураши бўйича дунё биринчилигида ўзбекистонлик атлетларнинг қўлга киритган дастлабки олтин медали бўлди. Таъкидлаш жоиз, охирги бор 2001 йилда Патрас (Греция) шаҳридаги Жаҳон чемпионатида Дилшод Арипов 58 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб, олтин медалга сазовор бўлган эди.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақада 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғаришга эришди.
Олтин медаль:
-63 кг: Айтжан Халмаханов (юнон-рум кураши).
Кумуш медаль:
-60 кг: Алишер Ғаниев (юнон-рум кураши).
Бронза медаль:
-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев (эркин кураш);
-65 кг: Умиджон Жалолов (эркин кураш);
-72 кг: Абдулло Алиев (юнон-рум кураши).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг