Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда
Сенат Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг мажлисида ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифалари ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтиришга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг масъулиятини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунлар дастлабки тарзда муҳокама қилинди.
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий хизматлар сифатини яхшилаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш механизмларини такомиллаштириш зарурати юзага келаётганлиги қайд этилди. Бундан ташқари, интеллектуал мулк объектларининг ҳамда товар белгисига бўлган ҳуқуқларнинг муҳофазасини кучайтириш, давлат буюртмачилари томонидан давлат харидларини амалга оширишда рақобат муҳитини таъминлаш ишларини ҳам такомилига етказиш лозимлигига урғу берилди.
Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда ижтимоий ҳимоя соҳасидаги тизимли ишлар изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифалари ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, «Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги ҳамда «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида айрим тоифадаги ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда уларга ҳамроҳлик қилувчи шахсларга шаҳар йўловчи транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилиши назарда тутилмоқда.
Шунингдек, ногиронлиги бўлган болаларга кўрсатиладиган кундузги парвариш хизмати учун тўланадиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилмоқда. Бундан ташқари, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ишга жойлаштириш кафолатлари кучайтирилмоқда.
Муҳокама қилинган масалалар бўйича Қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг