Айрим ичак бактериялари юрак хасталиклари хавфини камайтириши аниқланди
Иллюстратив фото
АҚШнинг Броуда институти ва Гарвард университети олимлари ичаклардаги айрим бактериялар — «Oscillibacter» ва «Eubacterium coprostanoligenes» қонда холестерин миқдорини камайтиришга ёрдам беришини ҳамда бу юрак-қон томир касалликлари ривожланишининг олдини олишини аниқлашди. Тадқиқот натижалари «Cell» журналида чоп этилди.
Олимлар жамоаси 1400 дан ортиқ иштирокчиларининг метаболитлари ва микробиал геномларини таҳлил қилишди. Бу юрак-қон томир касалликлари учун хавф омилларига қаратилган йирик Америка тадқиқот лойиҳасидир. Мутахассислар ичак микробиомасидаги қайси ўзгаришлар юрак ва қон томирларининг яхши ишлаши билан боғлиқлигини аниқлашга ҳаракат қилишди.
Натижалар шуни кўрсатдики, ичакларида кўпроқ «Oscillibacter» ва «Eubacterium coprostanoligenes» бактериялари бўлган одамларда холестерин алмашинуви яхшиланган. Ушбу бактериялар холестеринни оралиқ маҳсулотларга айлантиришга қодир бўлиб, кейинчалик у бошқа бактериялар томонидан парчаланиб, танадан чиқарилади.
Қайд этилишича, холестерин концентрациясининг пасайиши атеросклероз ҳимояси билан боғлиқ. Атеросклероз қон томирларининг деворларига таъсир қилади, уларнинг эластиклигини пасайтиради ва қон оқимига тўсқинлик қилади. Натижада ички органларнинг қон таъминоти бузилади ва гипертония ривожланади. Бу қон томирларининг ёрилиши, миокард инфаркти хавф солишига сабаб бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Янги йил билан қутлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг