Айланма йўллардан олиб ўтилган тамаки маҳсулотлари қўлга олинди
Фото: “Халқ сўзи”
Наманганда контрабанда йўли билан келтирилган йирик миқдордаги тамаки маҳсулотлари қўлга олинди. Улар вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда ИИБ, Миллий гвардия, ДХХ билан ҳамкорликда Чуст туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланди.
“Наманган-Чуст” йўналишида ҳаракатланиб келаётган Ўзбекистон фуқароси бошқарувида бўлган “Nexia-2” русумли автотранспорт воситаси Чуст тумани Зарафшон МФЙда тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда унинг салонидан хорижда ишлаб чиқарилган, муқаддам божхона назорати ўрнатилмаган айланма йўллар орқали олиб кирилган, акциз марка билан маркаланмаган умумий қиймати 112 миллион 500 минг сўмлик 7500 қути “Milano” тамаки маҳсулотлари чиқди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, Янги Наманган туманида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Айни жараёнда хонадон ертўласида хорижда ишлаб чиқарилган, муқаддам божхона назорати ўрнатилмаган айланма йўллар орқали олиб ўтилган, акциз марка билан маркаланмаган умумий қиймати 123 миллион 150 минг сўмлик 13 турдаги (“Milano”, “ESSE”, “Астра”...) 8210 дона тамаки маҳсулотлари топилади.
Ҳар икки ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг