АИ-92 маркали бензин нархи арзонлашди
Иллюстратив фото
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилган АИ-92 маркали бензин нархи арзонлаштирилди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, ушбу автобензиннинг биржа савдоларидаги 1 тоннаси бошланғич нархи биринчи босқичда 12 миллион 881 минг сўмдан 12 миллион 628 минг сўмга туширилди. Бу эса ўз навбатида, 1 литр АИ-92 русумидаги автобензиннинг биржадаги бошланғич нархи 9 400 сўм дегани.
««Ўзбекнефтгаз» ички бозорни ривожлантириш ва истеъмолчилар манфаатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида юқори октанли ёқилғи нархларини босқичма-босқич пасайтириш ишларини давом эттиради», дейилади компания хабарида.
Бу ҳаракатлар президентнинг аҳолини арзон ва сифатли ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича берган топшириқлари ижроси доирасида, бензин ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш эвазига нарх камайтирилди.
Аввалроқ компания жорий йилнинг сентябрь ойидан АИ-80 бензини ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтатмоқчилиги тўғрисида хабар қилинганди. 2026 йилдан фақат юқори октанли автобензин сотувига ўтиш режа қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг