Аҳолига хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланди

15:39 10 Сентябр 2025 Жамият
51 0

Андижон вилоятида маҳалла тизимини янада мустаҳкамлаш, аҳолига яқиндан хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида замонавий бинолар қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда. Шу кунларда 19 та маҳалла фуқаролар йиғинлари янги биноларга кўчиб ўтди.

— Мазкур биноларда ходимларнинг самарали фаолият олиб бориши, аҳоли мурожаатларини қабул қилиш ва уларга тезкор ёрдам кўрсатиши учун барча шарт-шароит яратилган, —дейди Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғи Муҳаммаджон Нишонов. — Кенг ва қулай, барча техник воситалар билан жиҳозланган хоналар ходимларнинг хизмат самарадорлигини ошириб, аҳоли билан ишлаш имкониятларини янада кенгайтирмоқда.

Йил давомида Андижон вилоятида жами 45 та маҳалла фуқаролар йиғини учун янги бинолар қуриш режалаштирилган. Шу кунга қадар эса 28 та бино фойдаланишга топширилди. Бу маҳалла тизими янада самарали фаолият юритиши учун муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ

«Халқ сўзи».        

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?