Аҳоли энди равон кўчалардан баҳраманд бўлади
Саминжон ҲУСАНОВ/“Халқ сўзи”. Андижон туманидаги “Қўм кўча” маҳалласида яшовчи аҳолининг қувончи чексиз. Сабаби, сўнгги 30-40 йилдан буён ҳукм суриб келаётган муаммолари ижобий ечим топиб, 1,5 кмдан иборат ички кўчаларга асфальт босилди.
— Ҳар йили куз мавсумида қўшнилар ўзаро пул тўплаб, шағал тўкиб олардик, — дейди шу кўчада яшовчи Собиржон Маматалиев. — Бироқ, бу муаммога ечим бўлмади. Қишнинг ярмига етиб бормай яна лой йўлдан юришимизга тўғри келарди. Ҳудудлар инфратузилмасини шакллантириш доирасидаги амалий ишлар натижасида, мана, кўчаларимиз асфальтлашди. Энди ёғин-сочинли кунларда ҳам бемалол равон йўлда юрсак бўлаверади!

Айтиш жоиз, бугунги кунда вилоятда 3 минг 870 кмдан иборат ички кўчалар таъмирталаб бўлиб, шу кунгача ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 46,1 миллиард сўм маблағ ҳисобига жами 238 километр йўлда қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. “Менинг йўлим” дастури доирасида 48 километр ички йўл таъмирланди. 229,7 километр тупроқ йўлга шағал ётқизилди. Ҳудудлар инфратузилмасини яхшилашда “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг ҳам аҳамияти катта бўлмоқда. Жорий йил 1-мавсумда овоз бериш натижаларига кўра умумий қиймати 82 миллиард 210 миллион сўмга тенг бўлган 63 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Мазкур лойиҳалар доирасида маҳаллалар йўлининг 221,2 километр қисмида асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг