Африкалик аёл Халқаро Олимпия қўмитасига президент этиб сайланди

Грециянинг Коста-Наварино шаҳрида Халқаро олимпия қўмитасининг 144-сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда яширин овоз бериш йўли билан Зимбабвелик 41 ёшли Кирсти Ковентри қўмита президентлигига саккиз йиллик муддатга сайланди.
Янги сайланган президент ХОҚ тарихида президент лавозимини эгаллаган биринчи аёл ва Африканинг биринчи вакили бўлди. У 2025 йил 23 июнда амалдаги раҳбар Бах томонидан ваколатлар топширилгандан сўнг лавозимга киришади.
«Мен шундай ҳаракат қиламанки, барчангиз бугун қабул қилган қарорингиздан фахрланасиз. Олдинда бизни кўплаб ҳамкорликдаги ишлар кутмоқда. Бу сайлов кураши ғоят ажойиб бўлди», деган Ковентри сессия иштирокчиларига.
Таъкидлаш жоиз, Ковентри сузиш бўйича икки карра Олимпиада чемпиони, жаҳон чемпионатларининг кўп карра ғолиби ва Зимбабве спорт, дам олиш, санъат ва маданият вазири ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг