Афғонистондаги ягона аёллар радиоси фаолияти тўхтатилди
Толибон сешанба куни Афғонистондаги ягона аёллар радиостанцияси бўлган «Radio Begum» фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда «CNN» ахборот агентлиги хабар қилди.
Радио аёллар учун соғлиқ, психология ва маънавият дастурлари, шу билан бир қаторда кунига олти соатдан дарсларни эфирга узатиб келган. Улар ҳеч қандай сиёсий фаолият билан шуғулланмаслиги, фақат афғон хотин-қизларига таълим бериш ниятида бўлганларини таъкидлашган.
Толибон радиони «эфир сиёсатини бузиш» ва «чет эл каналига рухсатсиз контент тақдим этиш» айбловлари билан ёпди. Радиога ҳужум чоғида ходимларнинг компьютерлари, ҳужжат ва телефонлари мусодара қилинди, икки эркак ходим ҳибсга олинди.
«Чегара билмас мухбирлар» ташкилоти бу қарорни қоралаб, радио фаолиятини қайта тиклашни талаб қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг