Афғонистондаги қайиқ ҳалокати сабаб 25 киши чўкиб кетди

20:16 01 Июнь 2024 Дунё
696 0

Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилоятидаги дарёда қайиқ ағдарилиб, 25 киши сувга чўкиб кетган. Улар орасида болалар ҳам бўлгани айтилмоқда. Қишлоқ аҳолисининг сўзларига кўра, 5 нафар йўловчи қутқарилган. 

Нангарҳор соғлиқни сақлаш бошқармаси баёнотида айтилишича, ҳозиргача бешта жасад топилган. Ҳудудга тиббий гуруҳ ва тез ёрдам юборилиб, қолган йўловчилар қидирилмоқда.

Афғонистон матбуотига кўра, ҳудуд аҳолиси кўприк йўқлиги сабабли қишлоқлар ва маҳаллий бозорлар ўртасида оддий қайиқлардан фойдаланишади. Шу билан биргаликда Афғонистонда сўнгги ҳафталарда ёғаётган кучли ёғингарчилик туфали юзлаб одамлар ҳалок бўлишган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?