Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Қайд этилишича, зилзила бугун, 7 октябрь куни соат 16:35 да содир бўлган. Ер силкинишининг координаталари 37,4 градус шимолий кенглик ва 69,93 градус шарқий узунликка тенг.
Манбага кўра, ер қимирлаши 30 км чуқурликда юзага келган, унинг магнитудаси 5,2 га тенг. Зилзила эпицентри Тошкентдан 434 км жанубий-шарқда жойлашган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Шўрчи туманида 2 балл, 192 км.
- Узун туманида 2 балл, 199 км.
- Денов туманида 2 балл, 204 км.
- Қумқўрғон туманида 2 балл, 211 км.
- Сариосиё туманида 2 балл, 211 км.
- Олтинсой туманида 2 балл, 212 км.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг