Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига доир лицензияни олиш тартиби соддалаштирилмоқда
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Сенатнинг қирқ учинчи ялпи мажлисида «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги Қонун кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашнинг самарали институтларидан бири сифатида адвокатуранинг ўрни ва аҳамиятини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Хусусан, адвокатура институтининг ва адвокатларнинг мустақиллигини таъминлашга, суд ишини юритишнинг барча босқичларида тарафларнинг тортишув принципи асосида ишларни ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар кўрилди, адвокатларнинг ўз профессионал фаолиятини амалга ошириши учун зарур қонунчилик базаси яратилди.
Шу билан бирга адвокатурага ишга қабул қилиш тартиб-таомилини янада соддалаштириш, шунингдек, адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига доир лицензияни олиш тартибини соддалаштириш зарурати юзага келмоқда.

Шу боисдан ушбу Қонун билан адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига доир лицензияни олиш учун имтиҳон топширишга талабгор шахснинг юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши тўғрисидаги талаб бекор қилинмоқда.
Сенаторларнинг фикрича, ушбу Қонуннинг қабул қилиниши адвокатура соҳасининг жозибадорлигини оширишга ҳамда мазкур соҳага ёш кадрларни ва юридик мутахассислик бўйича икки йиллик иш стажига эга бўлмаган кадрларни жалб этишнинг самарали тизимини яратишга хизмат қилади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.



Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг