Адвокат бўлиш учун 2 йиллик иш стажи талаби бекор қилинди

12:31 10 Август 2023 Жамият
443 0

“Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-1-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қонун (ЎРҚ–862, 09.08.2023 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра:

Адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс лицензия олиш учун адвокатлик тузилмасида (адвокатлик бюросида, адвокатлик фирмасида, адвокатлар ҳайъатида, юридик маслаҳатхонада) камида 3 ой муддат стажировка ўташи керак ҳамда малака имтиҳонини топшириши шартлиги белгиланди.

Илгари талабгор шахс юридик мутахассислик бўйича камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиш лозим эди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?