Адлия вазирлигининг LexAI сунъий интеллектга эга чат-боти ишга туширилди
Адлия вазирлиги сунъий интеллектга асосланган LexAI — ҳуқуқий саволларга жавоб топишга ёрдам берадиган чат-бот платформаси ишга туширди.
Мазкур чат-бот амалдаги 34 мингдан ортиқ норматив тусдаги ҳужжатлар, шунингдек, 604 млндан ортиқ белгилардан иборат билимлар базасига эга.
LexAI қонунчилик моддаларига ҳаволалар тақдим этиш, масалаларни таҳлил қилиш ва аниқлаштиришлар таклиф эта олади.
Адлия вазири Акбар Тошқулов маҳсулотнинг яратилиши «тарихий воқеа» эканини таъкидлади.
21 декабрь куни ўтказилган тақдимотда, адлия вазири Акбар Тошқулов «Ҳозир кечқурун соат 18:15, биз ҳали ҳам ишдамиз. Бизнинг бу ҳаракатимиз қонунийми?», дея ботга савол берди. Чат-бот Меҳнат кодексининг 139-моддасига ҳавола қилиб жавоб бериб, кейинги масала сифатида иш вақтидан ташқари бажарилган меҳнат учун қандай компенсация кўзда тутилгани ҳақида ўрганишни таклиф этди.
LexAI функциялари орасида қуйидагилар бор:
- 24/7 ҳуқуқий саволларга жавоб бериш;
- овозли сўровлар билан ишлаш;
- сўровлар тарихини сақлаш;
- маълумотлар базасини мунтазам янгилаб бориш.
Тизимга ўрнатилган «Google Tarjimon» сўров ва жавобларни исталган тилга таржима қилиш имкониятини беради, бироқ бу таржималар расмий ҳисобланмайди.
Келгусида платформага шартномалар, аризалар ва бошқа ҳужжатлар шаблонларини автоматлаштирилган тарзда ишлаб чиқиш учун алоҳида конструктор жорий этилади.
Платформа ҳозирча ҳуқуқшунос-мутахассислар синовидан ўтмоқда, яқин вақтда кенг омма учун очилади.
Ушбу босқичда у экспертлар ва махсус ваучер эгалари томонидан синовдан ўтказилади, улар платформадан 1 январгача бепул фойдаланишлари мумкин. Чунки тизимдаги ҳар бир сўров пулли бўлади ва ҳозирда фойдаланувчилар учун мавжуд обуна вариантлари ишлаб чиқилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг