Адлия катта маслаҳатчиси Ўзбекистон ҳарбий прокурори бўлди
Фото: Бош прокуратура
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Холбоев Отабек Акбарович Бош прокурорнинг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Холбоев мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари, ундан аввал эса Тошкент ҳарбий прокурори лавозимида ишлаган.
Маълумот учун, 2022 йил ноябрь ойидан Ўзбекистон Ҳарбий прокурори лавозимида ишлаб келган Ботир Қудратхўжаев жорий йилнинг феврали охирида Фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг