Шаҳобиддин Зоиров Дубайда камар учун жанг ўтказади

Расман шу йилнинг 6 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида жойлашган «The Agenda» мажмуасида бокс бўйича «IBA Чемпионлар оқшоми» мусобақаси ўтказилади ва унда ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров жанг қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси маълум қилди.
Маълум бўлишича, оқшом доирасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Шаҳобиддин Зоиров ҳам рингга кўтарилиши тасдиқланган. 31 ёшли ҳамюртимизга Венесуэла вакили Йоэль Финоль рақиблик қилади. Энг енгил вазн тоифасида ташкил этиладиган жанг IBF Pro таснифидаги чемпионлик камари учун ўтказилади.
Қайд этиш керакки, Зоиров сўнгги жангини октябрь ойида айнан IBF Pro таснифидаги мусобақа доирасида испаниялик Самуэль Кармонага қарши ўтказиб, ғалаба қозонган эди. Бу испан боксчисини аввалроқ, Тошкентдаги турнирда Ҳасанбой Дўсматов ҳам мағлуб этганди.
Шаҳобиддин «Рио-2016» йилги Олимпиада чемпиони ҳисобланади. У ушбу муваффақиятдан сўнг 2019 йил Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада ҳам зафар қучган.
Аввалроқ, Нодирбек Абдусатторов яна Магнус Карлсенга қарши дона суриши маълум бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг