Абул Муин Насафий сиймоси илк бор театр саҳнасида
Қашқадарё вилоят мусиқали драма театрида давлат буюртмаси асосида саҳналаштирилган “Абул Муин Насафий” спектаклининг премьераси бўлиб ўтди.

Тарихий драма жанридаги ушбу спектакль таниқли адабиётшунос олим Нафас Шодмонов асари асосида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Валихон Умаров томонидан саҳналаштирилган.

Таъкидлаш жоиз, Ислом дунёсида “Ҳақиқат қиличи” рутбаси билан танилган алломанинг илмий-маънавий меросини тадқиқ этиш, асарларидаги бугунги кун учун долзарб бўлган ҳикматларни ёш авлодга етказиш устувор аҳамиятга эга. Шундан келиб чиққан ҳолда сўнгги йилларда ҳукуматимиз томонидан буюк бобокалонимизнинг илмий меросини тадқиқ ва тарғиб қилиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Қашқадарё вилоят мусиқали-драма театри ижодий жамоаси томонидан саҳналаштирилган мазкур тарихий драма ҳам буюк бобокалонимиз номини айниқса, ёш авлодга кенг танитиш, илмий меросини оммалаштиришда яна бир муҳим қадам бўлди.

Спектаклда алломанинг илм излаб Самарқанд шаҳрига бориши, бегона шаҳар, бегона орасида чеккан машаққатлари саҳнага олиб чиқилган. Ролларни театрнинг маҳоратли актёр ва актрисалари маромига етказиб ижро этишган.

Янги спектакль тақдимотига маданият ва санъат соҳаси вакиллари, кенг жамоатчилик ҳамда ёшлар таклиф этилди.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг