Абу Дабида XXXIII "International Book Fair" халқаро китоб ярмаркаси бўлиб ўтмоқда

19:54 29 Апрель 2024 Жамият
804 0

Абу-Даби Миллий кўргазма марказида (ADNEC) 29 апрелдан 5 майга қадар давом этадиган халқаро китоб ярмаркасида 90 та давлатдан жами 1350 нафар ноширлар иштирок этмоқда. Хусусан, Греция, Шри-Ланка, Малайзия, Покистон, Кипр, Мозамбик, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Бразилия илк марта қатнашмоқда.

Маълум қилинишича, ярмарка доирасида 2000дан зиёд, жумладан маданий тадбирлар бўлиб ўтади. Шунингдек, жорий йилда ярмарка тарихида биринчи марта кенг қамровли рақамли тўлов тизими жорий этилади.

Бу йилги Абу-Даби халқаро китоб кўргазмаси араб ва халқаро нашриётларни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган профессионал дастурларни таклиф қилиш орқали нашриёт ва ижодий соҳалар учун янги қирраларни очади.

Шунингдек, сунъий интеллектнинг нашриёт дунёси ва ижодий соҳага таъсири, муаллифлик ҳуқуқи муҳофазасига бағишланган маърузалар, маҳорат дарслари ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

Халқаро ярмарка доирасидаги тадбирларда таниқли эксперт ва мутахассислар, шу жумладан, Халқаро ноширлар ассоциацияси (IPA) президенти Карине Панса, IPA бош котиби, дунёдаги энг йирик аудионашрлардан бири RBmedia бошқарувчи директори Хосе Боргино, Аудионашрлар ассоциацияси ижрочи директори Мишел Кобб ҳамда Араб нашриётлари ассоциацияси президенти Муҳаммад Рашидлар иштирок этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?