Абу Али ибн Сино ва замонавий фармацевтикада инновациялар

16:42 21 Май 2022 Жамият
1666 0

Тошкент шаҳрида «Абу Али ибн Сино ва замонавий фармацевтикада инновациялар» мавзуидаги анъанавий V халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент фармацевтика институти, «Ибн Сино» жамоат фонди томонидан ўтказилган ушбу анжуманда жаҳон тиббиёти ва фармацевтикасига беқиёс ҳисса қўшган шифокор, олим ва файласуф Абу Али ибн Синонинг инсониятга қолдирган бой илмий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш, соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни фаоллаштириш, тиббиёт ва фармацевтика соҳасида илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва рағбатлантириш, мамлакат илмий салоҳиятини кейинчалик мустаҳкамлаш учун халқаро илмий алоқаларни ривожлантириш масалалари кенг муҳокама этилди.

Анжуманда 300 нафар махаллий олимлар, экспертлар, шифокорлар, фармацевтлар, кимёгарлар, биологлар, табиблар , жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти ва вакиллари, Тошкент фармацевтика институти, Ибн Сино жамғармаси, Германия, Исроил, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Корея, Малайзия, Россия ва Туркиядан хорижий мутахассислар қатнашди.

Гибрид форматдаги мазкур тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимиз ва хорижий олимларнинг илмий маърузалари тўпланди. Натижада Конференциянинг илмий тезисларидан иборат махсус тўплами нашр этилди. Конференцияда иштирок этишга республика ичида ҳам, хорижда ҳам катта илмий қизиқиш билдирилди.

Халқаро илмий тадбир доирасида ялпи ва 6 та секция мажлислари бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон, Германия, Исроил, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Корея, Малайзия, Россия ва Туркиядан 100 дан ортиқ олим ва экспертлар илмий ҳисоботларини маъруза қилдилар.

Конференция давомида халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида «Ибн Сино» жамоат фонди ва Тошкент фармацевтика институти ҳамда Россия Федерациясининг Халқ табобати академияси ва Европа тиббиёт ассоциацияси ўртасида илмий ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Шунингдек, В Халқаро илмий-амалий конференция доирасида 3 номинация бўйича илмий тадқиқотлар танлови — «Абу Али ибн Сино Миллий мукофоти» таъсис этилди: 

1) Ибн Сино инновациялари; 

2) замонавий фармацевтика соҳасидаги инновациялар; 

3) ёш фармацевт.

Ушбу мукофот ғолиблари махсус комиссия томонидан аниқланади ва жорий йилнинг 16 август куни Абу Али ибн Сино таваллудининг 1042 йиллигини нишонлаш доирасида тақдирланади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 2017 йилда «Ибн Сино» жамғармаси Тошкент фармацевтика институти билан ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзолаган бўлиб, шундан сўнг 2018 йилда Тошкент шаҳрида фармацевтика бўйича ҳар йили конференцияларни ташкил этиш анъанаси бошланган эди. Бугунга қадар 5 та халқаро конференция ўтказилган.

Жорий йилда конференция иштирокчилари географияси ва формати анча кенгайди ва бойиди, бу эса Ибн Сино жамғармасининг Тошкент фармацевтика институти билан Ўзбекистон Республикаси миллий илм-фан ривожи ва халқимиз фаровонлиги йўлида амалий муваффақиятли илмий ва халқаро ҳамкорлигидан далолат беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер