Абхазияда уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна бири касалхонага ётқизилди

11:34 22 Ноябрь 2025 Жамият
190 0

Абхазиянинг Очамчира туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисасида уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги республика ИИВ ЙҲХБ бошқармасига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, «Chrysler» автомобили Сухум йўналиши бўйлаб марказий автойўлда ҳаракатланаётган бўлган. Ҳайдовчи транспорт воситасини бошқара олмай, дарахтга бориб урилган.

— Уч киши ҳалок бўлди, бири жароҳатланиб, оғир ҳолда шифохонага етказилди. Ҳодиса Кендиг қишлоғи яқинида, Очамчира туманида содир бўлган. Барчаси — Ўзбекистон фуқаролари, — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер