Абдусалом Хатамов Ўзбекистоннинг Ливандаги янги элчиси бўлди

23:15 05 Сентябр 2025 Сиёсат
168 0

Абдусалом Хатамов Ўзбекистоннинг Ливандаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Унинг резиденцияси Маскат шаҳрида жойлашган. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Маълумотга кўра, элчи Ливан президенти Жозеф Аунга ишонч ёрлиқларини топширди.

Президент саройида бўлиб ўтган маросимда Жозеф Аун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик ва саломларини етказиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда бу тайинлов муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Шу билан бирга, Абдусалом Хатамов айни пайтда Ўзбекистоннинг Ўмондаги элчиси ҳам ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?