Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси номига сазовор бўлди
Англиянинг «Манчестер Сити» клуби февраль ойи якунларига кўра, ойнинг энг яхши футболчисини аниқлаш учун овоз бериш жараёнлари якунланганини эълон қилди. Бу ҳақида клуб ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилган.
Сўровнома натижаларига кўра, ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов энг кўп овоз тўплаган ҳолда «Манчестер Сити» клуби сафида февраль ойининг энг яхши футболчисига айланди.
Қайд этиш жоизки, Ҳусанов клуб сафидаги биринчи мавсумининг илк ойидаёқ ушбу натижани қайд этган биринчи ўзбекистонлик футболчи ҳамдир.
Шунингдек, Ҳусанов клуб расмий сайтидаги овоз бериш жараёнида Эрлинг Ҳоланд ҳамда Йошко Гвардиол каби юлдузли футболчиларни ортда қолдирган ҳолда ой футболчиси номига сазовор бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, яна бир ҳамюртимиз Элдор Шомуродов «Рома» клубидаги 4 йиллик фаолияти давомида илк бор февраль ойининг энг яхши футболчисига айланган эди.
Ўзбекистонлик ҳужумчи Рим клуби расмий сайтидаги овоз бериш жараёнида Дибала, Анхелино, Челик ва Суле каби футболчиларни ортда қолдирган ҳолда ой футболчиси номига эга чиққанди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг