Аббосбек Файзуллаевнинг трансфер нархи сезиларли даражада ошди

Германиянинг Трансфермаркт портали Россия Премьер-лигасида фаолият юритаётган футболчиларнинг трансфер баҳосини янгилади.
ЦСКА клуби яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг трансфер баҳоси 2 миллион еврога ошиб, 6 миллион евродан 8 миллион еврога кўтарилган. Ўзбекистон миллий жамоасининг 21 ёшли яримҳимоячиси Россия Премьер-лигасида трансфер нархи энг кўп кўтарилган футболчилар учлигидан жой олди.
«Спартак» ҳужумчиси Манфред Угалденинг (15 миллион евро) баҳоси 6 миллион еврога кўтарилган бўлса, «Локомотив» яримҳимоячиси Алексей Батраковнинг (8 миллион евро) трансфер нархи 3 миллион еврога, Аббосбек Файзуллаевнинг (8 миллион евро) 2 миллион еврога ошган.
Аббосбек Файзуллаев 8 миллион евро трансфер нархи билан ЦСКАнинг энг қимматбаҳо ўйинчилари орасида Иван Обляковдан (9 миллион евро) кейинги 2-ўринни эгаллаган.
Ўзбекистоннинг энг қимматбаҳо ўйинчилари рўйхатида Абдуқодир Ҳусанов биринчи, Аббосбек Файзуллаев иккинчи, Элдор Шомуродов эса учинчи ўринни банд этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг