“Аб-у Валид” лақаби билан террорчилик тарғиботини амалга ошираётган шахс қидирувга берилди
Айни вақтда “Аб-у Валид” лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Қайд этилишича, Риштон туманида туғилган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғли Россия ҳудудига ишлашга бориб, у ерда халқаро террористик ташкилотлар ғоялари таъсирига тушиб, Суриянинг Идлиб шаҳрига борган.
Унинг тарғиботлари натижасида бир қанча юртдошларимиз жангларда иштирок этиб, Сурияда ҳалок бўлган. Ушбу шахс айни пайтда ҳам ўз қилмишларига диний тус берган ҳолда жиҳодга чорловларини давом эттирмоқда.
“Огоҳ бўлинг! Ушбу шахс иштирокидаги видео тасвирларни сақлаш, олиб юриш ва тарқатиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади”, дейилади ИИВ хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг