99 нафар россиялик бола дам олиш учун Ўзбекистонга келди
Россиянинг Белгород ва Брянск вилоятларидан 99 нафар бола дам олиш учун Ўзбекистондаги оромгоҳга келди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар қилди.
Россиялик болаларни Касаба уюшмалари федерацияси меҳмонга таклиф қилган. Улар Тошкент вилоятидаги «Анор» болалар соғломлаштириш оромгоҳида икки ҳафта дам олади.
Қайд қилинишича, Тошкент аэропортида болаларни Россиянинг Ўзбекистондаги муваққат ишлар вакили Андрей Ланчиков, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раҳбарияти ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари кутиб олди.
«Ўзбекистон ҳукуматига биринчи марта ўтказилаётган бундай ажойиб акция учун миннатдорчилик билдирамиз, болаларга эса меҳмондўст Ўзбекистонда унутилмас таътил ўтказишларини тилаймиз», дейилади элчихона хабарида.
Маълумот учун, июнь ойида 100 нафарга яқин украиналик бола «Анор» оромгоҳида дам олганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг