83 ёшли Қундузхон буви гул сайлида
Инсон зоти борки, олам безаги бўлган гуллар тароватидан руҳий қувват, ўзгача баҳра олади. Марғилонлик Қундузхон буви Содиқова ҳам уларга ҳавасманд. Ҳовлисида мўъжазгина чаманзори бор. Саксон учинчи баҳорни қаршилаган бўлсада ҳамон кўнгли ёш-гўзал манзараларга интилади.
— Одам ҳаётга, унинг завқли лаҳзаларига тўймайсан киши, — дейди табаррук инсон. —Намангандаги гул сайлини ўз кўзим билан кўриш анчадан буён орзу бўлиб қолаётган эди. Умридан барака топсин, Дилмурод неварамнинг меҳрибонлиги билан у ҳам ушалди.
Гулу чечаклардан яшнаган Бобур боғи, ундаги бетакрор гўзалликни мароқ билан томоша қилган Қундузхон буви анча ёшариб кетгандай. Бир гапириб, ўн кулади. Набираси уни аравачада сайр қилдираётган паллада суратга туширдик.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг