5 та гол урилган ўйинда «Насаф» мағлуб бўлди
Осиё Элит чемпионлар лигаси мусобақасининг 3-тур ўйинлари ортда қолди. Кеча, 21 октябрь куни тур доирасидан ўрин олган баҳсда Қаршининг «Насаф» клуби Дубайда «Шабаб Ал-Аҳли» жамоаси билан куч синашди.
Учрашувда ҳисоб 8-дақиқада Федерико Картабиа томонидан очилди. Орадан 2 дақиқа вақт ўтиб, Зафармурод Абдураҳматов ҳисобни тенглаштирди.
27-дақиқада «дубайликлар»нинг бразилиялик футболчиси Ренан жамоасининг иккинчи голини киритди. Тайм сўнггида Матеусао ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.
Иккинчи бўлимда керакли натижани ҳал этиб бўлган мезбонлар биroz эркинроқ ўйнади. 90+5-дақиқада Брено Каскардо жамоасининг сўнгги голини киритди. Якуний ҳисоб — 1:4, «Шабаб Ал-Аҳли» фойдасига.
«Шабаб Ал-Аҳли» – Насаф 4:1
Голлар: Федерико Картабиа (9), Ренан Виктор (27), Лима (41) – Зафармурод Абдураҳматов (10).
«Шабаб Ал-Аҳли»: 22. Ҳамад Абдулла, 4. Богдан Планич, 6. Саид Иззатуллоҳи, 9. Мунас Даббур, 10. Федерико Картабиа, 13. Ренан Виктор, 19. Лима (80. Брено Каскардо Лемос, 71), 23. Мерсад Сеифи (25. Игор Гомес, 71), 75. Матеус Силва (31. Каван Силва, 71), 77. Бала, 88. Неманя Максимович.
«Насаф»: 1. Олександр Воробей, 2. Алибек Давронов, 7. Аденис Шала (18. Ҳусайн Норчаев, 62), 8. Зафармурод Абдураҳматов (Диёрбек Абдуназаров, 80), 10. Драган Черан, 14. Шароф Муҳитдинов (77. Ойбек Бозоров, 46), 22. Игор Голбан (9. Жавоҳир Сидиқов, 62), 24. Сардорбек Баҳромов, 28. Шухрат Муҳаммадиев (19. Стефан Чолович, 46), 34. Шерзод Насруллаев, 92. Умарбек Эшмуродов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг