432 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дорилар савдога чиқишининг олди олинди
Наманган вилоятида 432,1 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Тўрақўрғон тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Х. Наманган шаҳридаги кўп қаватли уйнинг ертўласида келиб чиқиши ҳамда сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 432,1 миллион сўмлик 9 турдаги дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг