4 ойда 4000 га яқин ноқонуний чиқинди ташлаш ҳолатлари аниқланди
Иллюстратив фото
2025 йилнинг дастлабки 4 ойи давомида 4000 га яқин чиқинди ташлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълум қилди.
Йил бошидан буён онлайн кузатув камералари орқали белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш билан боғлиқ 3743 та ҳолат қайд этилган.
Ҳозирда вазирликнинг Ситуацион маркази томонидан республика бўйлаб 250 та онлайн кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, улар туну кун ишлаб турибди.
Таъкидлаш жоиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 91-1-моддасига мувофиқ, белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший, қурилиш ёки суюқ чиқиндиларни ташлаш БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, агар ҳолат бир йил ичида такроран содир этилса БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача жаримага сабаб бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг