21 ёшли теннисчи «Rolan Garros» турнири ғолиби бўлди
Фото: AP
Теннис бўйича «Катта Дубулға» туркумига кирувчи «Rolan Garros» турнири ўз ниҳоясига етди.
Финалда испаниялик Карлос Алькарас германиялик Александр Зверевни 6/3, 2/6, 5/7, 6/1, 6/2 ҳисобларида мағлуб этди.
Бунгача Карлос Алькарас ва Александр Зверев 9 маротаба тўқнашиб, беллашувларнинг бештасида немис спортчисининг қўли баланд келганди. Карлос «Rolan Garros»даги ғалабаси билан ўзаро учрашувлардаги ҳисоб мувозанатини тиклаб қўйди.
Бу испаниялик теннисчининг фаолиятидаги учинчи «Катта Дубулға» турнири бош соврини ҳисобланади.
Париж кортларида муваффақияти эвазига Карлос 2000 рейтинг очкоси ва 2 миллион 400 минг, унинг рақиби эса 1300 рейтинг очко ҳамда 1 миллион 200 минг долларга эга бўлди.
Карлос Алькарас эртага эълон қилинадиган ATP рейтингида дунёнинг иккинчи ракеткасига айланиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг