21 октябр — Ўзбек тили байрами куни. Миллатнинг барҳаёт руҳи
Фото: Ҳасан Пайдоев, «Халқ сўзи»
Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 34 йиллигига бағишланган тантанали концерт дастури кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ҳайриддин Султонов юртбошимизнинг байрам муносабати билан йўллаган табригини ўқиб берди.
Шундан сўнг давлат мадҳияси янгради. Қайд этиш жоизки, она тили инсон қалбига энг аввало она алласи билан киради, шу орқали инсон тилига меҳр-муҳаббат қўяди, ўсиб-улғайиб, камол топади. Кеча бошида куйланган алла даврага ўзгача руҳ бағишлади.
Анжуман давомида она тилимизни мадҳ этувчи куй қўшиқлар жаранг сочди, шеърлар айтилди.
— Тилимиз тақдири ўз қўлимиздалигини теран англай олсак унга муносабатимиз ўзгаради. — деди тилшунос олим Низомиддин Маҳмудов. — Тилнинг йўқолиши миллат таназзулидир. Ўзбек тилини асраш нафақат тилшунослар, сўз билан ишловчи кишилар, балки ҳар биримизнинг вазифамиз. Ўзбек тили байрами катта тантана, халқ байрами, миллат шодиёнаси. Барчага ушбу кун муборак бўлсин!
Тадбир давомида “Биз бир халқнинг фарзандларимиз” шиори остида бошқа миллат вакиллари сўзга чиқиб, Ўзбекистонда яшаётганидан, ўзбек тилида сўзлашаётганидан ўзгача ғурур туйишини таъкидлашди.












Фото: Ҳасан Пайдоев, «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг