2025 йилдан Бета авлод туғила бошлайди
2025-2039 йиллар оралиғида туғилган болалар Бета авлод вакиллари деб аталади. Бу ҳақда «New York Post» нашри хабар берди.
Бета деб аталувчи авлод 2010-2024 йиллар оралиғида туғилган Альфа авлодидан кейин келади. Альфа авлодидан олдин 1996-2010 йилларда туғилган Z авлод, 1981-1996 йилларда туғилган Y авлодлар мавжуд эди.
Авлодлар турли ижтимоий, маданий, технологик ҳамда иқтисодий жиҳатларга асосланиб таснифланади. Масалан, Альфа авлоди тўлиқ рақамлаштирилган даврда туғилганлиги учун шундай номланади.
Альфа авлод атамасини илк бор қўллаган Австралиялик ижтимоий тадқиқотчи Марк Маккиндл Бета авлоднинг даври бошланаётганини таъкидлади.
«2025-2039 йиллар оралиғида туғилган болалар Бета авлод вакиллари деб номланади. 2035 йилга бориб, Бета авлод дунё аҳолисининг 16 фоизини ташкил қилади ва улар сунъий интеллект бошқарувида шаклланган янги дунёда яшашни бошлайди», — дейди Маккиндл.
Тадқиқотчининг таъкидлашича, ушбу янги авлод болалари ижтимоий муаммолар, глобал иқлим ўзгариши, аҳоли миграцияси каби жиддий ҳамда муаммоли масалаларнинг энг ташвишли даврида яшайдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг