2025 йилда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар қанчага оширилиши маълум бўлди
Архив фото
Бугун, 26 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда, жумладан, “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида“ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳасининг концепцияси юзасидан Бош вазир ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маъруза қилди.
Вазирнинг таъкидлашича, 2025 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасида давлатнинг фуқаролар олдидаги барча ижтимоий мажбуриятларини бажариш учун етарли миқдорда маблағ ажратилган, шу жумладан иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни ўз вақтида тўлаш ҳамда инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда ошириб бориш кўзда тутилган.
Инфляция даражаси эса 7 фоиз бўлиши кутилмоқда.
Лойиҳада аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш учун Давлат бюджети харажатларининг ижтимоий йўналтирилганлигини сақлаб қолинмоқда.
Хусусан, камбағалликни қисқартиришга жами 20 трлн. сўм маблағ ажратилмоқда. Ижтимоий ҳимояга ажратилаётган маблағларнинг манзиллилигини кучайтириш ва самарадорлигини таъминлашга қаратилган чоралар лойиҳада ўз аксини топган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг