2025 йил февраль ойида 8 710 нафар фуқарога ижтимоий тўловлар тайинлаб берилди

22:38 03 Март 2025 Жамият
225 0

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 2025 йил февраль ойида пенсия тайинлаш учун иш стажига эга бўлмаган 8 710 нафар фуқарога нафақа, моддий ёрдам ва компенсация пул тўловлари тайинлаб берилди.

Жумладан:

— 1 056 нафар фуқарога – ёшга доир нафақа;

— 2 657 нафар фуқарога – ногиронлик нафақаси;

— 701 нафар оилага – боқувчисини йўқотганлик нафақаси;

— 2 777 нафар фуқарога - ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси;

— 1 231 нафар фуқарога – парваришлаш нафақаси;

— 248 нафар фуқарога - ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдам;

— 40 нафар фуқарога - уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловлари тайинлаб берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?