2024 йилда Ўзбекистонда транспорт хизматлари ҳажми 145 триллион сўмдан ошди

13:56 17 Февраль 2025 Иқтисодиёт
286 0

Иллюстратив фото

2024 йилнинг январь — декабрь ойлари якунига кўра, Ўзбекистон Республикаси бўйича транспорт хизматлари ҳажми 145 124,4 млрд сўмни ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 8,6 фоизга ўсди.

Транспорт хизматлари ҳажмининг ўсиш динамикаси (млрд сўм):

— 2020 йил – 53 662,9

— 2021 йил – 67 238,6

— 2022 йил – 83 985,6

— 2023 йил – 114 553,3

— 2024 йил – 145 124,4.

Транспорт секторининг барқарор ўсиши қуйидагилар билан боғлиқ:

— Логистика ва транспорт инфратузилмасининг яхшиланиши;

— Ташиш соҳасига замонавий рақамли технологияларнинг жорий этилиши;

— Соҳага инвестицияларнинг фаол жалб қилиш.

Транспорт вазирлиги транспорт тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш, хизматлар сифатини ошириш, бизнес ва аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича ишларни давом эттиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер