2024 йил январидан буён электр энергияси, газ ва бошқа ёқилғи турлари қанчалик қимматлашди?
Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2025 йил январь ойида истеъмол нархлари индекси йиллик 9,9 фоизга етди. Декабрь ойига нисбатан бу кўрсаткич 0,1 фоизга юқори.
Йил давомида энг катта нарх ўсиши 27 фоиз билан хизматлар соҳасида кузатилди. Айниқса, электр энергияси, газ ва бошқа ёқилғи турлари 2024 йил январидан 2025 йилнинг шу ойига қадар 68,4 фоизга қимматлашди. Коммунал хизматлар нархи 29,1 фоизга, уй-жой ижараси эса 13,1 фоизга ошди.
Таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларининг нархлари ҳам анчайин юқорилаб, мос равишда 17,7 ва 21,1 фоиз ўсишни қайд этган.
Маҳсулотлар нархининг ўсиши нисбатан паст бўлди. Ноозиқ-овқат маҳсулотлари йил давомида 7,7 фоизга қимматлашган бўлса, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи атиги 2,6 фоизга ошди. Бу охирги беш йилдаги энг паст кўрсаткичдир. Агар мева-сабзавот нархлари ўзгаришини ҳисобга олмасак, озиқ-овқат маҳсулотлари 2024 йил январига нисбатан 6 фоизга кўтарилди.
Сабзавотлар орасида энг катта нарх ошиши картошкада кузатилган. Йил давомида унинг қиймати 68,1 фоизга қимматлашди. Бу маҳсулот нархларининг қачон пасайиши ҳақида ҳам статистика агентлиги ўз прогнозларини эълон қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг