2023 йилда фуқаролар томонидан илгари сурилган лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 8 трлн. сўм маблағлар йўналтирилади
АОКАда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида тизимда ўтган йилда амалга оширилган ишлар ва жорий йилдаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди.
2023 йилнинг 1-чорагида Давлат бюджети даромадлари ижроси 48,5 трлн. сўмни ташкил этиши, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан нисбатан 6,7 трлн. сўмга ёки 16 фоизга ошиши кутилмоқда.
Шунингдек, жорий йилда тижорат банкларига ипотека кредитлари ажратиш учун 9 трлн. сўм ресурслар ажратилиши ҳамда 1,1 трлн. сўм ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлаб берилиши режалаштирилган.
Давлат бюджетининг 2023 йил 1-чорак харажатлари 62,2 трлн. сўмни ташкил этмоқда. Шундан 29,3 трлн. сўми ижтимоий харажатларга йўналтирилади. Шу жумладан, «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 1-мавсуми учун 1,5 трлн сўм бюджет маблағлари ажратилган бўлиб, айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб лойиҳанинг 3-босқичига «овоз бериш» жараёни давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг