2022 йилда тиббиёт соҳасига бюджетдан 24 триллион сўм маблағ йўналтирилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқоти давом этяпти.
«Охирги йилларда тиббиёт соҳасига ажратилаётган маблағлар ҳажми кескин оширилди.
Жумладан, 2022 йилнинг ўзида соҳага бюджетдан 24 триллион сўм ёки 2016 йилга нисбатан 4 баробар кўп маблағ йўналтирилмоқда.
Ўтган беш йилда шифохоналар ва тез тиббий ёрдам пунктларини дори-дармон, тиббиёт буюмлари билан таъминлашга ажратилаётган маблағлар 12 баробар кўпайтирилди.
Шу даврда соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш учун халқаро молия ташкилотларидан 700 миллион доллардан зиёд маблағлар жалб қилинди.
Буларнинг ҳисобидан тизимда нима ўзгарди?
Энг аввало, бирламчи тиббиёт бўғинини, мутлақо янги ёндашувлар асосида, тубдан ўзгартиришга киришдик.
Бу борада, ўтган йилдан бошлаб, ҳар бир маҳаллада «хонадонбай» ишлайдиган тиббий бригадалар ташкил этилди.
2021 йилдан, бирламчи бўғинда аҳолини 66 турдаги дори воситалари билан бепул таъминлаш йўлга қўйилди.
Ҳозирги вақтда шамоллаш, қон босими, юрак хуружи, қандли диабет, ошқозон ва нафас йўллари касалликларини даволаш учун энг зарур дориларни одамларимиз ортиқча сарсон бўлмасдан, оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникалардан олишмоқда.
Аҳолига сифатли тиббий ёрдамни кенгайтириш мақсадида, бирламчи тизимга 20 мингта ўрта тиббиёт ходимлари қўшилди.
Шунингдек, қишлоқларда жойлашган 801 та оилавий поликлиника янги замонавий «УЗИ» ва «ЭКГ» аппаратлари билан таъминланди.
Шу орқали, қишлоқ ва маҳаллаларда 8 турдаги янги тиббий хизматлар йўлга қўйилди. Жумладан, саломатлик кўрсаткичлари бўйича хавф гуруҳига кирган 12 миллион аҳолини мақсадли скринингдан ўтказиш бошланди.
Буларнинг барчаси, ўз навбатида, сифатли тиббий хизматларни «маҳаллагача тушириш» бўйича муҳим қадамлар бўлди» деди Президент.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг