20 мартдан Тошкент — Андижон — Тошкент йўналишида мунтазам қатновлар бошланади — “Silk Avia” авиакомпанияси

15:48 18 Март 2025 Жамият
126 0

“Silk Avia” Тошкент — Андижон — Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни бошламоқда. Бу ҳақда авиакомпаниянинг расмий телеграм саҳифасида маълум қилинди.

Унга кўра, мазкур йўналишда парвозлар жорий йилнинг 20 мартидан йўлга қўйилади.

Авиақатновлар ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

— Тошкентдан жўнаб кетиш соат 11:20, Андижонга етиб бориш соат 12:20;

— Андижондан жўнаб кетиш соат 13:00, Тошкентга етиб келиш соат 14:00.

“Авиачипталарни ҳозироқ silk-avia.com сайтидан, мобил иловадан, мамлакатимизнинг барча халқаро аэропортларидан ва Uzbekistan Airways Sales филиалидан харид қилиш мумкин” дейилади расмий хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?