20 банддан иборат тинчлик режаси Украинада референдумга қўйилади — Зеленский
Украина президенти Владимир Зеленский тинчлик режасини референдумга қўймоқчи. Бу ҳақида BILD нашри маълум қилди.
Унда айтилишича, Владимир Зеленский WhatsApp тармоғидаги саҳифаси орқали журналистлар билан суҳбат уюштирган. У мазкур суҳбат давомида 20 банддан иборат тинчлик режасини аввал Украина, АҚШ, Россия ва Европа томонидан келишиб олиниши ҳамда имзоланиши кераклигини, кейин эса референдумга қўйилишини маълум қилган.
Зеленскийнинг таъкидлашича, тинчлик режаси бўйича референдум ўтказиш учун камида 60 кунлик сулҳ ҳам зарур бўлади.
Украина раҳбари Россия билан тинчлик режаси бўйича тўғридан-тўғри музокараларга тайёр, бироқ фақат АҚШ президенти Дональд Трамп ва Европа давлат ва ҳукумат раҳбарлари ушбу режани маъқуллаганларидан кейингина музокара ўтказиши мумкин.
Билдирилишича, Зеленский Қўшма Штатлар раҳбаридан мазкур тинчлик келишувига эришилган тақдирда 50 йиллик хавфсизлик кафолатлари сўраган. Зеленский журналистлар билан суҳбати чоғида айни пайтдаги тинчлик шартномаси лойиҳаси Украина учун 15 йилгача хавфсизлик кафолатларини беришини ҳам қўшимча қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- «Лавозимим, унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди», деганлар адашади. Қонун олдида ҳамма тенг!»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг