174 та дон қабул қилиш шохобчасига 1800 га яқин ходимдан иборат ишчи гуруҳ бириктирилган

07:58 31 Май 2022 Жамият
1138 0

Фото: Иллюстратив фото

АОКАда ўтказилган брифингда Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Муродилла Абдуҳакимов Ғалла савдоси, ички бозордаги нархлар ва тақчилликни олдини олиш бўйича Республика штаби фаолияти бўйича маълумот берди.

Таъкидланишича, мавжуд 43 та дон корхонасининг ҳар бирига бир нафардан вилоят сектор раҳбарлари шахсан жавобгар қилиб белгиланди.

Бугунги кунда 174 та дон қабул қилиш шохобчасига бириктирилган ишчи гуруҳ ҳар килограмм донни тарозидан ўтиши, омборга кириши, биржада ғолиб бўлган харидорга берилишигача бўлган жараёнларни тўлиқ назорат қилишмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?