17 ёшли спортчи қизимиз Олимпиададаги иштирокини якунлади. У йигирма ёшгача жаҳон чемпиони ҳисобланади
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарифа Давронова «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини якунлади.
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш баҳсларида намунали иштирок этди.
Ўзбекистон делегациясининг энг ёш иштирокчиларидан бири ҳисобланган Давронова Олимпиада ўйинларидаги дебютида «B» гуруҳ саралаш босқичида иштирок этиб, 13.74 метр натижа қайд этди. Афсуски, бу кўрсаткич ёш атлетимизга финал учун камлик қилди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Шарифа Давронова 2006 йил Самарқанд вилоятида туғилган. 2022 йилги енгил атлетика бўйича йигирма ёшгача жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.
Аввалроқ, Алишер Юсупов юртимизга учинчи медални олиб келгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг