150 мингга яқин сохта аккаунтлар орқали фирибгарлик қилиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди

18:44 01 Январь 2024 Дунё
622 0

Украина Киберполицияси Виннитса, Запороже ва Лвов шаҳарларида киберфирибгарлик жинояти бўйича гумонланаётган жиноий гуруҳнинг 100 дан ортиқ аъзоларини қўлга олган.

Кибержиноятчилар махсус қурилмалардан фойдаланиб 150 мингга яқин турли алоқа компаниялари “SIM-карта”лари орқали сохта аккаунтлар яратишган.

Сохта аккаунтлар турли кўринишдаги киберфирибгарликларни амалга ошириш учун фойдаланилган.

Ҳозирда Украина Миллий полицияси томонидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?