15 ёшли қирғизистонлик Ислом Халилов Россиядаги теракт вақтида «Крокус»да юздан ортиқ одамни қутқарди
15 ёшли мактаб ўқувчиси, «Крокус Сити Ҳолл»да гардеробчи бўлиб ишлаган Ислом Халилов хизматчиларнинг хоналари орқали чиқиш йўлини кўрсатиб, юздан ортиқ кишининг ҳаётини сақлаб қолишга сабабчи бўлди.
Ислом Халиловнинг айтишича, у концерт залида бир йилга яқин вақтдан буён ишлаб келаётган бўлган. Теракт куни у соат 16:00 да сменани қабул қилиб олган. Ҳужум бошланганида у кучли овозларни эшитган, аввалига буни «қандайдир шовқин солувчи гуруҳ келди» деб ўйлаган. Халилов зинапоя томондан одамлар чопиб келаётганида вазият яхши эмаслигини тушунган.
Халиловнинг тушунтиришича, ходим сифатида унга фавқулодда ҳолатларда қандай ҳаракатланиш бўйича кўрсатма берилган, шу туфайли у «одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун уларни қаерга олиб бориш кераклиги»ни билган. Якунда у юз нафар атрофидаги одамни «Крокус Сити Ҳолл»га ёндош жойлашган «Крокус Экспо»нинг кириш жойигача олиб борган. Ўсмирнинг ўзи бошқа ҳеч ким қолмаганига ишонч ҳосил қилиб, охирги бўлиб ўтган.
Репер Алишер Моргенштерн Исломга миллион рубль юборган. Унинг оиласи бу пулларни кредитларини ёпиш учун ишлатади. Бундан ташқари, уни Россия мусулмонларининг «Хизматлари учун» медали билан тақдирлашган. Ўсмирга мукофот кейинги ҳафта жума намози вақтида Москвадаги Собор масжидида топширилади.
Халилов — Москванинг «Спартак» клуби мухлиси. Унинг қаҳрамонлиги ҳақида маълум бўлганида, клуб уни футболчилар билан учрашувга таклиф этиб, турли совғалар ва жамоанинг уй учрашувлари учун абонемент совға қилган.
Маълумот учун, Ислом Россияда туғилган, унинг ота-онаси Қирғизистондан. Отаси Бахтиёр Жалолобод вилояти Сузоқ туманидан, онаси Ойпари — Ўш области Ўзган туманидан. Ислом — оиладаги уч нафар фарзанддан энг каттаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг