15 дона ноёб илонни бошқа давлатга олиб ўтмоқчи бўлган фуқаро тўхтатиб қолинди
«Навоий» чегара божхона пости ноёб илонларни чет давлатга олиб ўтмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси хабар қилди.
Хабарда маълум қилинишича, қўшни давлатга чиқиш мақсадида «Навоий» чегара божхона постига пиёда кириб келган фуқаро юклари божхона кўригидан ўтказилганида, оғзаки сўровда декларацияланмаган ва маълум қилинмаган 15 дона «Колвар» турига мансуб тирик илонлар аниқланди.
«Колвар» Қизил китобга киритилган бўлиб, табиий популяцияни сақлаш мақсадида ҳимоя қилинади. Илон чўл ва дашт ҳудудларида яшайди ва унинг заҳри одам учун хавфли ҳисобланади.
Ҳозирда ушбу тирик илонлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилган ҳамда мутахассислар уларнинг соғлиқ ҳолатини барқарор деб баҳолашган.
Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.
Таъкидлаш жоиз, ёввойи ҳайвонларни Ўзбекистонга олиб кириш экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари берадиган рухсатномалар асосида амалга оширилади. Ноқонуний равишда бунга уриниш эса ҳайвонларни белгиланган тартибда олиб қўйилишига сабаб бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг