Мактаб ёшида катта ютуқларга эришган дастурчи
Ҳозирги ёшларнинг интилиши, ғайрат-шижоати ҳайратга солади. Уларнинг компьютер техникаси, дастурий таъминот, электрон тижорат, телекоммуникация ҳамда замонавий технологияларга иштиёқи баланд. Шундай иқтидор эгаларидан бири Муҳаммадсодиқ Убайдуллаев Наманган шаҳридаги 12-мактабнинг 10-синфида таҳсил олади. У 12 ёшида IT соҳасига кириб келган. 2021 йилдан буён мустақил фрилансер сифатида фаолият юритиб, ҳозирга қадар 20 дан ортиқ лойиҳалар муаллифига айланган.
Ахборот технологиялари бўйича ўзлаштирилган билим ва кўникмалар Муҳаммадсодиққа истиқбол эшикларини очди. У ҳозирданоқ пойтахтимиздаги "KPI COM" компанияси билан меҳнат шартномасини тузган, full-stack дастурчиси лавозимида фаолият юритмоқда. Айни пайтда бир қатор хорижий давлатлар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Бундан ташқари, “Datasite Academy” ўқув марказида турли ёшдаги 30 дан ортиқ ўғил-қизларга ахборот технологиялари йўналишида сабоқ ҳам бериб келмоқда.

– Келажакда махсус бренд остида ўз шахсий компаниямни ташкил этишни мақсад қилганман, – дейди М. Убайдуллаев. – Айни чоғда транспорт йўналишида start-up лойиҳа устида иш олиб боряпман. Албатта, мактабни тугаллагач, нуфузли олийгоҳлардан бирига кириш ва фундаментал билимларни эгаллаш вазифаси энг устувор режамдир.
Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирлигидаги бир қатор корхоналарнинг веб-сайтларини яратган ёш дастурчидан ойлик даромади ҳақида сўраганимизда, у камтарлик билан 15 миллион сўмдан зиёд пул топаётганини айтди. Ёшлик – бу интилиш, меҳнат ва ҳақиқий иқтидорни ривожлантириш вақтидир. Муҳаммадсодиқнинг эришган ютуқлари ҳар бир ёш учун ибрат ва илҳом манбаидир. Интилиш ва билим орқали ҳар ким ўз орзусига эришиши мумкин.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг